Англияда машҳур мем бор - ким қоида бузса, "Эвертон" жазоланади, деган. Жуда кўп клублар ҳақида турли текширув, айбловлар бўлган, аммо ҳамманинг кўз ўнгида фақат "Эвертон" бир марта жазолангани, яъни очко олиб қўйилгани учун шунақа ҳазиллар пайдо бўлган. Бугун "Эвертон" эгалари клубни сотувга қўйгани ҳақида хабарлар чиқди. "Манчестер Сити"нинг айблари учун жазо қаттиқ бўлади шекилли ))) @aslanov_futbol
Асланов билан футбол
Журналист Қаҳрамон Аслановнинг футбол мавзусидаги фикрлари, қарашлари, қизиқарли факт ва маълумотлар. Тижорий ҳамкорлик учун: @Muhammadsalah7
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 12 октября 2026 · минимум 55 400 · максимум 56 800
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
Яқинда Сэр Алекс Фергюсоннинг автобиографиясини қайта ўқиб чиққандим. Илгари эътибор бермаганим бир жиҳат диққатимни тортди. Фергюсон ўз мураббийлик фаолиятидаги баъзи учрашувлар ҳақида ҳикоя қилар экан, ўз жамоаси устунлигини ҳаддан ташқари бўртириб юборар экан. Мисол учун, 2013 йил ЕЧЛ нимчорак финалидаги "Реал"га қарши ўйин ҳақида ёзганда, "ўша ўйинда агар вазиятлардан фойдаланганимизда, биринчи таймдан кейин 5:0…
АПЛда кейинги беш турда энг қийин тақвим «Ливерпул»да экан. Ираола шогирдлари бу даврда жадвалда илк тўрт ўринни эгаллаб турган жамоаларга қарши ўйнар экан. Бунинг устига Чемпионлар Лигасида Туркияга сафар, Лига кубогида «Челси» билан ўйин ҳам бор. @aslanov_futbol
Дани Карвахалнинг «Хетафе»га ўтишига Ла Лига рухсат бермади. Гап шундаки, футболчининг «Реал»даги йиллик маоши 10 миллион еврони ташкил қилган. «Хетафе» билан келишув эса атиги 400 минг еврога тузилган. Карвахалнинг маоши 96 фоизга пасайиб қолмоқда. Бу ҳолат Лигани шубҳалантирган. Қоидага кўра, футболчининг маоши ўтган мавсумна нисбатан икки баробардан кўпга пасайса, Лига қаршилик қилади. Эсингизда бўлса, Лео…
Google’нинг энг кучли сунъий интеллект Gemini Pro обунаси қиймати 18 ойга 380$. Ҳозирги акция орқали уни 18 ойга атиги 10$ эвазига улаш мумкин. (Ишончли тўловни обуна муваффақиятли улангандан кейин қиласиз, хоҳласангиз.) ‼️ Линклар сони атиги 10 та қолди. Обуна сизнинг расмий Google аккаунтингизга уланади. Google AI Pro таркибида: • Gemini Pro • Видео яратиш • Расм яратиш • Coding • Antigravity • 5 TB булутли хотира…
Роналду ва Португалия ўртасидаги воқеада менимча, яна бир тараф борки, эътибордан бироз четда ва сувдан қуруқ чиқаётгандек. Аслида Роналдунинг Португалияда ўйнашини давом эттиришидан ҳаммадан кўп манфаатдор - Португалия футбол федерацияси. Сабаби, таркибда Криштианунинг бўлиши жуда кўп томондан молиявий даромад олиб келади, қисқаси футболчи улар учун «қайнар хумча». То Европа чемпионатигача икки йил бор экан,…