Талабалик дамлари ётоқхонада китобларининг муқовасини йиртиб ташлаб, кунжакларга яшириб ўқирдик. Тор ва ишончли машваратларда Унинг шеърларини жўр бўлиб айтардик. Бу ҳол шу даражада эдики, бир киши биринчи мисрасини бошласа, қолганларам қўшиларди, ёддан биларди. Бир куни сумкамда Шоирнинг муқоваси олиб ташланган китоби билан метрога тушиб қолдим. У вақтлар кирган-чиққанни текширадиган кимсалар турарди. Сумкамни…
Najmiddin Turon
Dilda darding bo‘lmasa, Dardisarimni kovlama. Mashrab
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 28 сентября 2026 · минимум 4 670 · максимум 4 760
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
Xayrli kun, azizlar! @sitorabonu_audiolar
Бугун шеърларида томчининг таровати ва матонати уфурган шоира Гулноз Мўминованинг тувилди куни! АЙТИБ БЎЛМАЙДИГАН ҚЎШИҚ Ҳурсан дерлар – хўрлашар сени, Гулсан дерлар, зўрлашар сени, Кўнмоққа мажбурлашар сени, Аёл бўлиб туғилма Шарқда. Шамол фурсат саросар бўлар, Қисмат ғарми – отинг ғар бўлар, Гувоҳларинг кўру кар бўлар, Аёл бўлиб туғилма Шарқда. Тоғда алқор, чўлда янтоқ бўл, Кутиб ўтсин умринг, муштоқ бўл, Гала…
Тушларда қушларга қўшилиб учдим, Гоҳо булутларга тўш уриб учдим, Ўнггим оғир келди, пойингга тушдим, Тийрамоҳ, титраб оҳ чеккани келдим. Сарбон йўл кўрсатди, ўзи кўр эди, Гўрўғли чиқмади , оғзим гўр эди, Жасорат унмади, манглай шўр эди, Бағрингга бир гиёҳ эккани келдим. Тақвим қашқирдайин умримга ўчми? Яширин бир титроқ бўғзимга кўчди, Кўзимда бир чироқ бор эди ўчди, Ўзимни мен сўроқ этгани келдим. Бир сулув…
Сентябрь тиғ урди август ортидан, Япроқларга сачраб кетди қон. Ҳолсизланган қуёшни судраб, Кетиб борар эди саратон. Куйиб куйлар эди ҳотима куйин, Атиргул шохидан кетолмаган қуш. Наводек ҳавога кетолмам сингиб, Уёғи хаёл ва у томони туш. Қайта келаверар армонлар ёдга, Ўтмишга интилиб тасаввур ҳалак. Тийрамоҳ тиғига урар ўзини, Саратон қонига беланган юрак. https://t.me/NajmiddinTURON