РАСМИЙ МУНОСАБАТ! Ижтимоий тармоқларда Бухоро шаҳар суди раисининг хизмат хонасида пора сифатида берилган пул маблағлари топилгани ҳақида тарқалаётган хабарлар юзасидан қуйидагилар маълум қилинади. Мазкур ҳолат бўйича адвокатга нисбатан тергов ҳаракатлари, судьяга нисбатан эса Судьялар олий кенгаши томонидан хизмат текшируви ўтказилмоқда. Айни пайтгача хизмат текшируви ва тергов жараёнида судьянинг адвокатдан пул…
Судьялар олий кенгаши l Расмий канал
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг расмий канали
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 12 октября 2026 · минимум 16 700 · максимум 17 200
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
РАСМИЙ АХБОРОТ! Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 8 октябрдаги қарорига асосан 1 нафар судья ўн йиллик муддатга, 20 нафар судья судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди . Шунингдек, 1 нафар судья судьялик лавозимидан озод этилди . Судьялар олий кенгашининг қарори билан https://qaror.sjco.uz/ платформасида танишиш мумкин. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
РАСМИЙ АХБОРОТ! Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг 2026 йил 5 октябрдаги қарорига асосан 1 нафар судья ўн йиллик муддатга, 6 нафар судья судьялик ваколати муддати даврига қайта тайинланди . Шунингдек, 3 нафар судья судьялик лавозимидан озод этилди. Судьялар олий кенгашининг қарори билан https://qaror.sjco.uz/ платформасида танишиш мумкин. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi
Prezident Shavkat Mirziyoyev: "O‘qituvchining qadri ulug‘langan yurtda ilmga intilish, qonunga hurmat, mehnatga munosabat va Vatanga sadoqat hamisha yuksak bo‘ladi. Chunki ustozni e’zozlash butun bir millat kelajagini e’zozlash demakdir". — Президент Шавкат Мирзиёев: «В стране, где высоко чтут учителя, всегда сильны стремление к знаниям, уважение к закону, отношение к труду и преданность Родине. Ибо ценить учителя –…
Самарқандда Осиё конституциявий судларининг VII Конгресси бўлиб ўтади . 2026-йил 1–2 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Осиё конституциявий судлари ва эквивалент институтлари ассоциациясининг (AACC-ASIA) VII Конгресси бўлиб ўтади. VII Конгресс «Рақамлаштириш ва сунъий интеллект шароитида конституциявий одил судлов» мавзусига бағишланади. Батафсил ⬅️
ТАЪЗИЯНОМА! Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган суд фахрийси Хомидов Зоид Одилович нинг вафоти судьялар ҳамжамиятини чуқур қайғуга солди. Марҳум ўзининг суд тизимидаги иш фаолиятини оддий суд котиблигидан бошлаб, билими, юксак салоҳияти, ҳалоллиги ва фидойилиги билан туман ҳамда вилоят судлари раиси лавозимигача бўлган шарафли йўлни босиб ўтди. У киши қандай вазифада ишламасин,…
РАСМИЙ МУНОСАБАТ! Айрим ижтимоий тармоқларда Сирожиддин Адиловга оид жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа ҳудудга судьялик лавозимига тайинланаётгани, шу боис мазкур жиноят иши бошқа судьяга ўтказилиши ва суд жараёни янгидан бошланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқатилмоқда. Маълум қиламизки, мазкур хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Ушбу жиноят ишини кўриб чиқаётган судья бошқа…
"O'zbekiston 24" телеканалида «Одил судлов — 2030» стратегиясида белгиланган муҳим вазифалар юзасидан суҳбат ташкил этилди. Каналга уланиш: @sudyalaroliykengashi