Аватар канала ⚡ ХАЛҚ НАЗОРАТИ
TG

⚡ ХАЛҚ НАЗОРАТИ

Telegram · xalqnazorati
Саволлар ва мурожаатлар учун: 👉
Подписчиков61 800
Охват поста4 515
Коэффициент охвата7,3%
Постов за месяц 70 последний 9 октября 2026
Рекламных постов 0 0,0% ленты
Прирост аудитории −13,7% за 90 дней

Динамика подписчиков

с 20 июля 2026 по 12 октября 2026 · минимум 61 800 · максимум 94 000

Кто рекламировался за полгода

Рекламных размещений с маркировкой не найдено.

Публикации

Оригинал

Хоиннинг буйруғи қачонгача амалда бўлади? Прокуратура идоралари биноларига телефон ва ноутбук олиб кириш мумкин эмаслигини белгиловчи буйруқни давлат хоини эканлиги суд ҳукми билан исботланган Ихтиёр Абдуллаев имзолаган экан. Хоиннинг буйруғи очиқликка, прокуратура идораларининг имиджига зарар етказишда давом этиши қанчалик тўғри? Назаримда Бош прокуроримиз Ниғматилла Йўлдошев уни бекор қилиши ва замон талабларига…

2 960 просмотров
Оригинал

Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазири лавозимига тасдиқланди.

6 020 просмотров
Оригинал

Яна бир оқлов! Фарғона вилояти судининг кассация инстанцияси қарорига кўра асакалик Ёдгорбек Раҳимов оқланди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «г» банди билан юритилган жиноят иши тугатилди. Фарғона вилоят судида ажойиб мактаб яратиб қўйилганда барибир!

3 860 просмотров
Оригинал

Видеодаги опамиз учун хурсандмиз Олий суд Раёсатининг ҳукми билан оқланган Манзура Нурметованинг мулкий зиён ундириш ҳақидаги аризаси жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг қарори билан қаноатлантирилибди. Робахон Анваровна айбсиз инсонларни оқлаш йўлидаги ишларни янада жонлантиради деб умид қиламиз.

4 370 просмотров
Оригинал

Процессуал тенглик нуқтаи назаридан қаралса, мамлакатимизда «Адвокатлар куни» белгиланса, тўғри бўлар эди. Мен айнан «Адвокатлар куни» ҳақида гапиряпман, умумий «Ҳуқуқшунослар куни» ҳақида эмас. Чунки судьяларнинг ўз алоҳида куни бор, прокурорларнинг ўз алоҳида куни бор ва ички ишлар ходимларининг ҳам ўз алоҳида куни бор. Шундай экан, тенглик бўлиши учун адвокатлар учун ҳам алоҳида кун белгиланиши керак. Билишимча,…

4 370 просмотров
Оригинал

Видеога тикилиб қарасангиз, бирорта оддий одамни кўрмайсиз. Фалончи блогер хоин, пистончи фаол чет давлатларнинг жосуси дейишни тўхтатинглар! Бу гапларга одамлар куладиган бўлиб қолди.

4 150 просмотров
Оригинал

Чўпон бир қўзини қўйса йўқотиб, Лол бўлманг, ўзини қўйса йўқотиб. Хотинин уйғотиб, ўғлин уйғотиб, Жониворин излаб, қилар тонготар. Деҳқон сигир сотиб қўйса — йиғлайди, Уялиб, ҳафталаб уйдан чиқмайди. Тўпори кўнглига қил ҳам сиғмайди, Гавҳар йўқотгандек, қайғуга ботар. Дунёнинг ишларин ўйлаб, бош қотар: Мудом тушунганлар кўкка тош отар. Юртини сотмайди бирор отбоқар — Сотса, зериккандан мансабдор сотар! Муҳаммад Юсуф

4 840 просмотров
Оригинал

Худо судга берилганда 2007 йилда АҚШнинг Небраска штати сенатори Эрни Чемберс судга ғайриоддий даъво билан мурожаат қилди. У Худони инсониятга азоб-уқубат, офатлар ва вайронагарчилик келтиришда айблаб, бундай ҳолатларни тақиқлаш ҳақида суд қарори чиқаришни сўради. Энг эътиборли жиҳати шундаки, суд бу даъвони шунчаки ғайриоддий бўлгани учун четга сурмади. Даъвони иш юритувига қабул қилди ва масала ҳуқуқий тартибда…

5 030 просмотров
Оригинал

Бу шармандагарчиликка чек қўядиган пайт келмадими? Бугун Шайхонтоҳур тумани прокурори Акмал Усмонов қабул ўтказадиган кун. Тан олиш керак қабул яхши ташкил этилган. Ҳаттоки, ёши катта отахон ва онахонларнинг олдига сув, чой ва конфетигача қўйилган. Одам кўп. Чамалаб кўрсам навбатим тахминан икки соатларда келади. Шунча вақтни бекорга сарфламаслик учун ишлаб ўтирай дедимда, ноутбукимни очдим. Худдики, мен…

4 380 просмотров
Оригинал

ИНСОН ҚАЧОН БОЙ БЎЛАДИ...??? Инсонлар кўпроқ пул топиш учун соғлиғини сарфлайди, кейин соғлиғини тиклаш учун топган пулини сарфлайди. Инсонлар мансабга эришиш учун яқинларига вақт ажратмайди, мансабга етгач эса ёнида суҳбатлашадиган инсони қолмаганини англайди. Инсон кўпинча ўзида бор нарсанинг қадрини уни йўқотиш хавфи туғилганда англайди. Биз бахтни кўпинча катта воқеалардан излаймиз. Аслида эса бахт — ота-онанинг…

5 080 просмотров

Похожие каналы