Ҳадеб нолийсан-ей, юрагим, Кириб келди, деб қаро дамлар. Тунда яхши кўринар, ахир, Юлдузлардек ёруғ одамлар. Қаронғулик бир неъмат асли, Унда кечар ҳақиқат жанги. Қуёш яна кўкка бўйласа, Бир хиллашар ҳамманинг ранги. @Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Xayrulla HAMIDOV ijodi /official
Расмий канал Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 12 октября 2026 · минимум 28 700 · максимум 29 400
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
АГАР... Вужудинг қаърига ғалаён тутмай, Жимитдек юрагинг ёниб кетмаса; Тилингга калима каломи етмай, Аслинг хаёлотдан тониб кетмаса; Жасадинг мум бўлиб томмаса бир-бир, Қалбингда чирсиллоқ сас туғилмаса; Булбул ҳузурингда бўлмаса асир, Тимсоҳнинг нафси ҳам дам буғилмаса,; Руҳингда ғалати тўфон кечмаса, Қалтираб қолмасанг лаҳза ичинда; Қонингни майсалар шодон ичмаса, Дилингда ўсмаса аччиқ ўсимта; Юлдузлар тўкилиб…