МАХТУМҚУЛИ қуддиса сирруҳу * * * Деҳистоннинг байиринда¹ Боди сабони кўрсам. Баҳоуддин, Мир Кулол, Занги Бобони кўрсам. Наълайни² Аршга тождир, Номи оламга фошдир, Икки жаҳон муҳтождир, Араб забонни кўрсам. Келган кетар шашт³ этиб, Сайр этмас гузашт⁴ этиб, Кўнгил айтар: гашт этиб, Олам-жаҳонни кўрсам. Хизир каби чўлларда, Илёс каби кўлларда, Ковус каби тоғларда Яхши-ёмонни кўрсам. Олдинда Ҳиндистонни, Орқада…
Xojagon.Uz
ХОЖАГОН ДАРГОҲИГА МАРҲАБО! Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. (Беҳад меҳрибон ва бенияҳоят раҳмли Аллоҳ исми билан.) Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 28 сентября 2026 · минимум 2 540 · максимум 5 310
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
* * * « МЕН КЎНГИЛ ТОПМОҚҚА КЕЛДИМ» •┈❁✿❁┈• Қалб, кўнгил Аллоҳнинг тажаллийгоҳи бўлгани учун, кўнгилни топмоқ, кўнгилни олмоқ, кўнгилни шод этмоқ жуда муҳимдир. Шундан Юнус Эмро: “Мен бекорга бир даъво учун келмадим бу дунёга... Мен кўнгил топмоққа келдим, кўнгил олмоққа келдим...” дейди. * * * Муҳаббат ҳам бир ибодатдир, дўстлик, биродарлик ҳам бир ибодатдир ва одатдаги ибодатларнинг энг асили ва савоблисидир. * *…
* * * МУНОЖОТ •┈❁✿❁┈• “Илоҳий! Агар мен дўзахдан қўрқиб Сенга топинсам, мени дўзахга ташла! Агар жаннат умиди билан топинсам, жаннатни менга ҳаром қил!.. Агар Сенинг Ўзинг учунгина топинсам, менга дийдорингни насиб айла!..” * * * «Илоҳий! Дунёда менга неки берар бўлсанг, душманларга ҳам бер! Охиратда менга не берар бўлсанг, дўстларга ҳам бергил!». * * * «Ё Худовандо, Подшоҳо, Парвардигоро! Менинг ишим ва орзуйим…
* * * ҲАЗРАТИ АЛИ ҲИКМАТЛАРИ НАВОИЙ НАЗМИДА (Розияллоҳу анҳу) 8. Бу замоннинг одамлари айбларнинг жосусларидирлар (яъни инсонларнинг айбларини қидирувчилардир). Даҳр элики келди аҳли номус бори, Қардошлар эрур макр ила маҳбус бори, Олингда неча қилса заминбўс бори, Лекин бордур айбинга жосус бори. 9. Руҳнинг роҳати маъюсликдадир (дунё манфаатларидан умидни узишдадир). Ҳақдин дурур элга аҳли таънид ўлмоқ, Навмид ўлуб…
* * * «РАББИМ! СЕН БАНДАНГНИ ҲАР КЎЙГА СОЛИБ..» •┈❁✿❁┈• Раббим! Сен бандангни ҳар кўйга солиб, Имтиҳон қилурсан, синовга олиб. Ғазабингга лойиқ ишлар кўп, лекин Сенинг ғазабингдан раҳматинг ғолиб!.. Анъом, 12. Мирзо Кенжабек @m_kenjabek | @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷 ☘️ 🌷 ❀ •┈┈•
* * * Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ! БУГУН: Пайшанба. Ҳижрий 1448 йил. Робиъус-соний ойининг 13-куни. Милодий 2026 йил 24-сентябрь. Ё Раббимиз! Ушбу кунни бизлар учун ва бутун дунё инсонлари учун хайрли қил! Юртимизга ва дунёга доимий тинчликни ато эт! @m_kenjabek | @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷 ☘️ 🌷 ❀ •┈┈•
❀ 🌷 ☘️ 🌷 ❀ * * * Раббим! Ер остида не дўстларинг жамъ, Мудом зиёратга мойилдир таъбим. Лутф эт, ер устида юрганлардан ҳам Бехабар қолдирма бизни, ё Раббим! 2026 Мирзо Кенжабек @m_kenjabek | @xojagon_uz •┈┈• ❀ 🌷 ☘️ 🌷 ❀ •┈┈•
* * * ЗИЁРАТ (Ҳазрати Шайх Нажмуддин Кубро даргоҳларида) •┈❁✿❁┈• Азизлар даргоҳи – қиблаи дуо, Дуо ижобатдир кароматида. Серташвиш умрдан топдик бир маъно Нажмуддин Кубронинг зиёратида. Ривоятлар ичра кўҳна ривоят: Истиғроқ ҳолида Шайх ҳазратлари Бир кун итга назар айламиш ғоят, Ҳол топиб, юксалмиш ит ҳасратлари. Эй инсон! Умрингни елга сочасан, Ахир, англабсан-ку таважжуҳ кучин! Азизлар мулкидан нечун қочасан?…
Туркманистон Республикаси. Тошовуз вилояти. Кўҳна Урганч зиёратгоҳи. 2022 йил 15-ноябрь. Ҳижрий 1444 йил Рабиъус-соний ойининг 21-куни, сешанба. Кубравия тариқати асосчиси, Шайхи Валийтарош – авлиё етиштирувчи Шайх, улуғ валий ҳазрати Нажмуддин Кубро зиёратларида. Тўлиқ исмлари: Абул-Жанноб Нажмуддини Кубро – Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад ал-Хивақий ал-Хоразмий. Ҳижрий 540, милодий 1145 йилда Хоразм мулкининг Хива…
* * * ЎЗИ АЗИЗ ҚИЛГАН КИШИ АЗИЗДИР •┈❁✿❁┈• Азизлик насабга боғлиқ эмас, дўстлик излаб топиш билан бўлмас, Нажотга қочиш билан эришилмас, Жабборга яқинлик сабаб билан бўлавермас. Ва лекин Ўзи азиз қилган киши азиздир, Ўзи хор қилган кимса хордир; Ўзи кўпайтирган киши кўпликка эришгандир, Ўзи озайтирган кимса озликда қолгандир, Ўзи дард берган киши бемордир, Ўзи қабул қилган киши мақбул бўлгандир, Ўзи қувган кимса…