⚖️ ОЛИЙ СУДНИНГ ЭНГ ЮҚОРИ БОСҚИЧИДА ТЕНГЛИК ҚАНДАЙ? Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий суди Райёсатида фуқаро Шодибоевларга оид жиноят иши бўйича тингловчи сифатида иштирок этдим. Мазкур иш 2026 йил 8 июль куни Олий суднинг қайта тафтиш инстанциясида қабул қилинган ажримга нисбатан Бош прокурор томонидан 29 июль куни киритилган протест асосида Райёсатда кўрилди. Мажлисда иштирок этиб, бир савол хаёлимдан кетмади:…
Зариф Мирзахмедов | Расмий канал
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "ЭЗГУЛИК" жамияти Марказий бошқарув аъзоси Тошкент вилоят бўлими раиси Facebook: https://www.facebook.com/share/1Bgwzb7p5a/
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 28 сентября 2026 · минимум 1 040 · максимум 1 200
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
⚖️ ПРОКУРАТУРА ҚЎЙГАН АЙБЛОВ СУДДА ЎЗГАЧА ЯКУН ТОПДИ Ҳуқуқ фаоли Абдураҳмон Ташановни интернетда «ёлғон хабар тарқатган» деб маъмурий жавобгарликка тортган Ҳарбий прокуратура энди суд қаршисида жавобгар бўлди. ФИБ Миробод туманлараро суди Ташановнинг даъвосини қисман қаноатлантириб, Ҳарбий прокуратурадан 5 млн сўм маънавий ва 10 млн сўм моддий зарар ундиришга қарор қилди. Ташановнинг ўзи учун эса пулдан кўра…
⚖️ АЙБЛОВ ЭМАС, ҲАҚИҚАТ СЎЗЛАДИ Баъзан суд залида айтилган биргина қарор ортида инсоннинг тақдири, шаъни ва ҳуқуқлари туради. Бугун ЖИБ Янгийўл туман суди тергов судьяси А.Бердикулов томонидан фуқаролар П.Ш. ва М.Ф. ларга нисбатан Янгийўл туман ИИБ масъул ходимлари томонидан МЖтКнинг 183 ва 194-модда лари билан қўзғатилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Суд муҳокамаси якунида П.Ш. ва М.Ф. ларнинг ҳаракатларида маъмурий…
⚖️ СУДГА ТОПШИРИҚ ЭМАС, ДАЛИЛ КЕРАК! Куни кеча «Судга яна ўша ҳужжатларми ёки янги ҳақиқатми?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдим. Гап шундаки, қарийб икки кундан бери ЖИБ Янгийўл туман судида фуқаро П.Ш.га нисбатан қўзғатилган маъмурий иш кўриб чиқилмоқда. Мазкур ишда эътиборни тортадиган бир жиҳат бор. 2026 йил 21 сентябрь куни судда сўроқ қилинган ички ишлар ходими ўз кўрсатмасида Янгийўл туман ИИБ…
⚖️ ЖАЗО ТАЙИНЛАШДАН МАҚСАД — ҚАСОС ЭМАС Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган ЖИБ Миробод туман судида кўрилган жиноят иши бўйича чиқарилган ҳукм юзасидан Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг расмий муносабатида билдирилган «Жазодан асосий мақсад — жиноят содир этган шахсни жамиятга соғлом аъзо сифатида қайтариш» деган фикрни қўллаб-қувватлайман. Тўғри, бу фикрни ҳамма ҳам бирдек тушунмаслиги, ҳатто…
⚖️ СУДГА ЯНА ЎША ҲУЖЖАТЛАРМИ ЁКИ ЯНГИ ҲАҚИҚАТМИ? Куни кеча «Оғзаки топшириқ муҳр билан тасдиқланадими? Ёхуд суд олдида турган асосий савол: ҳужжатдаги айбловми ёки ҳақиқат?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдим. Унда ЖИБ Янгийўл туман суди олдида турган айрим муҳим саволлар — хусусан, оғзаки топшириқнинг ҳуқуқий асоси, иш ҳужжатларида акс этган ҳолатлар билан воқелик ўртасидаги тафовут ҳақида фикр билдирилган…
⚖️ МАҚОЛА ЎЧИРИЛДИ. АММО САВОЛЛАР ҚОЛДИ... Аввалроқ «Оғзаки топшириқ муҳр билан тасдиқланадими? Ёхуд суд олдида турган асосий савол: ҳужжатдаги айбловми ёки ҳақиқатми?» сарлавҳаси остида мақола эълон қилган эдим. Мақолада суд олдида турган айрим саволлар, жумладан, оғзаки топшириқнинг ҳуқуқий асоси ва ҳужжатда акс этган айблов билан воқелик ўртасидаги тафовут ҳақида сўз юритилган эди. Бироқ мақоланинг бош қаҳрамони…
⚠️ ANORBANK АТРОФИДАГИ ШОВ-ШУВ: ФАКТ ҚАЕРДА, МИШ-МИШ ҚАЕРДА? Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ANORBANK акциядорларидан бири билан боғлиқ турли хабарлар тарқалмоқда . Айрим хабарларни ўқиб, одамда битта савол пайдо бўлади: «Банкда муаммо борми?» Аммо ахборот шов-шуви билан ҳақиқат бир нарса эмас. 🔹 Расмий маълумот нима дейди? ANORBANK акциядорлардан бирининг шахсий масаласи банкнинг капитали, бошқаруви ва…
⚖️ ҚАЧОНГАЧА «ОҒЗАКИ ТОПШИРИҚ» ҚОНУНДАН УСТУН ҚЎЙИЛАДИ? Қачонгача қуйи тизимдаги раҳбарлар юқори раҳбариятнинг оғзаки топшириғини, ҳатто унинг қонунга зидлигини билиб туриб бажаришни «фидоийлик» ва «садоқат» деб ҳисоблашади? Қонунга зид топшириқни бажариш — фидоийлик эмас . Аксинча, раҳбарнинг ҳақиқий масъулияти — қонунга зид топшириқни бажармаслик ва унинг ҳуқуқий асосини талаб қилиш эмасми? Агар «бошлиқ айтди,…
⚖️ ҚОНУН ҲАММАГА БИР ХИЛ ИШЛАМАСА, АДОЛАТ ҚАНДАЙ ҚАРОР ТОПАДИ? Таниқли жамоат ва ҳуқуқ фаоли Расул Кушербаев ўзининг Telegram саҳифасида суд ва ҳуқуқ-тартибот тизимидаги бир қатор ҳолатлар юзасидан жиддий мулоҳазалар билдирмоқда . Унинг ёзишича, судларга таъсир ўтказа оладиган шахсларнинг хоҳиши ортидан айрим вазиятлар «шармандали даража» га етган. Жумладан, собиқ судья ўзи томонидан ҳукм қилинган маҳкума билан бир…