Сурияга энди Ямандаги уруш ҳам керакми? ⠀ Сурия ҳусийларга қарши курашда Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам беришни кўриб чиқяпти. Reuters АҚШ ва Сурия расмийларига таяниб ёзишича , вариантлар орасида қиролликни ҳужумлардан ҳимоя қилиш ҳам, Ямандаги жангларга куч юбориш ҳам бор. ⠀ Бу хабарнинг муҳим иккинчи томони ҳам бор. Сурия президентининг маслаҳатчиси Аҳмад Зайдон Саудия Дамашқдан аскар юборишни сўрагани ҳақидаги…
Alimoff
Бу ерда сиз халқаро муносабатлар, ижтимоий сиёсат, фалсафа, тарих, китобхонлик бўйича маълумотлар ва фикрларимни ўқиб боришингиз мумкин. Осторожно Сарказм!!! 18+ Барча тармоқларим: taplink.cc/alimoff Альтер Эго 👉 @Alimoffl
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 12 октября 2026 · минимум 18 100 · максимум 18 300
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
Разведкани бошқарган одам жосусликда гумонланяпти ⠀ Германияда ташқи разведка хизмати BNDнинг собиқ раҳбари Август Ҳаннинг қўлга олинди. 80 ёшли Ҳаннинг 1998–2005 йилларда шу идорани бошқарган. Энди ўзи давлат сирларини қўлга киритиш, жосуслик ва давлатга хиёнат қилишга уринишда гумонланяпти. Euronews маълумотига кўра , унинг собиқ ёрдамчиси Манфред Д. ҳам ҳибсда. Ҳали суд ҳукми йўқ. ⠀ Тергов версиясига кўра,…
Исроилда 27 октябрь куни парламент сайлови бўлади. 7 октябрь ҳужумидан кейинги биринчи сайлов Associated Press ёзишича , Нетаньяху ҳам, унинг рақиблари ҳам ўз сайлов кампаниясини айнан шу фожиа атрофида қуряпти. Фақат хулосалари бошқа-бошқа: мухолифат хавфсизликдаги ҳалокатли хатолар учун жавоб талаб қиляпти, Нетаньяху тарафдорлари эса у мамлакатни оғир зарбадан кейин оёққа турғазганини айтяпти. ⠀ Reuters…
Wildberries Ўзбекистонда йирик логистика мажмуаси қуриш бўйича инвестиция шартномасини имзолабди Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан келишув 6 октябрда Фарғонада ўтган Ўзбекистон ва Россия минтақавий кенгашида тузилган . ⠀ Мажмуа Тошкент вилояти Зангиота туманидаги «Боғзор» маҳалласида, 67,3 гектар ерда жойлашади. Ҳозир лойиҳалаш ишлари кетяпти, қурилишни октябрь охирида бошлаш режалаштирилган. Компания…
Исроил махсус хизматлари яҳудий террорист томонидан амалга ошириш мўнжалланган терактнинг олди олингани ҳақида маълум қилди Хавфсизлик кучлари Бар-Илан университетининг математика профессори 59 ёшли Шаҳар Невони қўлга олди. У яҳудий давлатидаги араб аҳолисини оммавий равишда қиришни режалаштирган. Тергов маълумотларига кўра, 2023 йил февраль ойида Нево араб ва аралаш аҳоли пунктларида бир қатор ҳужумлар уюштиришга…
ЦРУдаги «махфий операция»: 194 миллион долларлик фирибгарлик ⠀ АҚШ Марказий разведка бошқармасининг собиқ юқори лавозимли ходими Дэвид Раш давлатни тахминан 194 миллион долларга чув туширганини тан олди. 49 ёшли Раш 6 октябрда судда айбига иқрор бўлган. Минюст хабарига кўра , у уйдирма махфий дастурлар орқали бюджет маблағларини шахсий манфаатига ишлатган. ⠀ Схеманинг қизиғи шундаки, одам ўз лавозими ва махфий…
Тошкентдаги глобал тенденциялар Халқаро Technovation конференцияси Вашингтон, Дубай ва Стокгольм каби йирик шаҳарлардан кейин Тошкентда ҳам ўтказилди. Унда ҳукумат вакиллари, шифокорлар ва хорижий экспертлар йиғилиб, инновациялар, инвестициялар ва тартибга солиш масалаларини муҳокама қилишди. Улар, шунингдек, инвестицияларни самарали жалб қилиш учун янги маҳсулотларни ўз вақтида тартибга солиш муҳимлиги борасида ҳам…
Музни телескопга айлантирган одам Нобель мукофоти олди ⠀ 2026 йилги физика бўйича Нобель мукофоти Франсис Халзенга берилди. Бельгияда туғилган, АҚШнинг Висконсин университетида ишлайдиган олим IceCube обсерваториясини яратишдаги ҳиссаси ва космосдан келадиган юқори энергияли нейтриноларни кашф этишдаги ишлари учун тақдирланди. Ғоянинг ўзи қизиқ: коинотни кузатиш учун Жанубий қутбдаги бир куб километр муздан…
Трамп Ўзбекистонга келмоқчими? Дональд Трамп Ўзбекистонга келишни хоҳлаётган экан. Бу ҳақда АҚШ президентининг глобал ҳамкорлик бўйича махсус вакили ва Трампнинг яқин таниши Паоло Замполли айтди. Унинг гапига қараганда, Трамп унга Ўзбекистонга бориш нияти борлигини шахсан айтган. Лекин битта муҳим жойи бор. Ҳозирча сана йўқ. Оқ уй “Трамп фалон куни Тошкентга боради” деб расмий эълон қилгани ҳам йўқ. Шунинг учун…
Яқин Шарқда нима гап? ⠀ Эрон қўллаб-қувватлайдиган ҳусийлар 4 октябрда Яман жануби-ғарбидаги Турба шаҳрини эгаллади. Бу шаҳар Таизни Адан билан боғлайдиган асосий йўлда жойлашган. Аданда эса халқаро тан олинган Яман ҳукуматининг вақтинчалик қароргоҳи бор. (Улар хусийларга қарши) Турба эса йиллар давомида Таизни ҳимоя қилаётган ҳукумат кучларининг муҳим таянчи бўлган. ⠀ Таизга қўшимча куч, ўқ-дори ва озиқ-овқат…