Абдуллоҳ ибн Муборакнинг «Китабуз Зуҳд» асарида шундай дейилган: Абдуллоҳ ибн Умардан бир нарса ҳақида сўрашганида, у: «Билмайман», деб жавоб берди. Одамлар унинг бу гапидан ажабландилар. Шунда у уларга: «Бизга Ибн Умар шундай фатво берган” деб, мени елкамни дўзахга кўприк қилиб олмоқчимисизлар?!-деди. Ўзингиз билмаган масалада фатво берманг! “Билмайман” дейишда ҳеч қандай айб йўқ, асл айб — билмаган нарсангиз…
Homidjon Ishmatbekov
Ушбу телеграмм каналда сиз диний илмий-оммабоп маълумотларга эга бўлиб борасиз. Аллоҳ таоло барчамизга билганларимизга амал қилмоқликни насиб айласин.
Динамика подписчиков
с 20 июля 2026 по 28 сентября 2026 · минимум 2 430 · максимум 2 470
Кто рекламировался за полгода
Рекламных размещений с маркировкой не найдено.
Публикации
Бу иймоннинг ёрқин белгисидир! Имом Муслим ўз "Саҳиҳ"ида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: Саҳобалар айтишди: "Эй Аллоҳнинг Расули, биз ичимизда шундай нарсаларни (хаёл ва васвасаларни) туямизки, қуёш чиқиб, нур сочадиган барча нарса эвазига бўлса ҳам, улар ҳақида гапиришни асло хоҳламаймиз!" Шунда У зот: "Ростдан ҳам шундай нарсани ҳис этдингизми?!" деб сўрадилар. Улар: "Ҳа!" дейишди. Шунда Пайғамбар…
Қуръони каримда ёмонланган хулқлар Бахиллик (البُخْلُ): «Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, айнан ўшалар зафар топгувчилардир» (Ҳашр сураси, 9-оят). Исроф (الإسْرَافُ): «Исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилувчиларни севмас» (Анъом сураси, 141-оят). Ҳасад (الْحَسَدُ): «Ва ҳасад қилган ҳасадчининг ёмонлигидан (паноҳ сўрайман)» (Фалақ сураси, 5-оят). Зулм (الظُّلْمُ): «Албатта, Аллоҳ золимларни севмас» (Оли…
17. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: “Аршни кўтариб турадиган ва унинг атрофидаги (фаришта)лар Парвардигорларига ҳамд билан тасбеҳ айтурлар ва Унга иймон келтирурлар ҳамда иймон келтирган кишиларни мағфират қилишини сўраб: “Парвардигоро! Ўзинг раҳматинг ва илминг билан барча нарсани қамраб олгандирсан. Бас, тавба қилган ва Сенинг йўлингга эргашган кишиларни мағфират этгин ҳамда уларни дўзах…
Фаришталарнинг мусулмон киши ҳақига дуо қиладиган ўринлари 1. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Қайси бирингиз намоз ўқиганидан кейин жойида таҳоратини бузмаган ҳолда ўтирар экан, фаришталар унинг ҳақига: “Аллоҳим, уни мағфират қилгин! Аллоҳим, унга раҳм қилгин!” деб дуо қилиб турадилар” (Имом Бухорий ривояти). 2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар: “Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари…
Жума маърузаси: «Мурувватли бўлиш — олий фазилат» (18.09.2026)
Раҳмоннинг суюкли бандаларининг сифатлари (Фурқон сурасининг 63-74-оятларида зикр этилган) 1.Ер юзида камтарлик билан юрадилар. 2.Жоҳилларга мулойимлик ва мулозамат билан жавоб қайтарадилар. 3.Кечалари сажда ва қиёмда (намозда) бўладилар. 4.Аллоҳнинг азобидан қўрқадилар ва Унинг раҳматидан умид қиладилар. 5.Меъёр билан инфоқ (эҳсон) қиладилар; исроф ҳам, бахиллик (зиқналик) ҳам қилмайдилар. 6.Ёлғиз Аллоҳгагина…
Қуръони карим ояти: ﴿فَدَعَا رَبَّهُ أَنِّي مَغْلُوبٌ فَانْتَصِرْ﴾ «Сўнг у (Нуҳ) Парвардигорига дуо қилиб: «Мен мағлуб бўлдим, энди Ўзинг ёрдам бер!» деди» (Қамар сураси, 10-оят). Аллоҳдан ўзга суянчиғи бўлмаган кишиларнинг қарғиши (дуои бад)дан эҳтиёт бўлинг: Иш ҳақини еб кетганингиз бечора ишчининг; Ҳақоратлаганингиз ожиза аёл (рафиқангиз)нинг; Меросини тортиб олганингиз туғишган биродарингизнинг; Ҳаққига тажовуз…
Абуль-Фаварис ал-Кирманий раҳимаҳуллоҳ айтдилар: «Ким кўзини ҳаром нарсалардан юмса, нафсини шаҳватлардан тийса, ботинини доимий муроқаба (Аллоҳнинг кузатиб турганини ҳис қилиш) билан обод этса, зоҳирини суннатга эргашиш билан безаса ва нафсини ҳалол ейишга одатлантирса, унинг фаросати ҳеч қачон хато қилмайди». Ибн ал-Жавзий - Мавъизалар https://t.me/tuhur